

МЮ 21 май куни "Олд Траффорд"да "Кристал Пэлас"ни қабул қилади. Португалиялик баҳсни 20 майга кўчиришни сўраган эди, аммо рад этилди.
"Ҳеч қачон лига еврокубокларда ўйнайдиган жамоага ёрдам бермаган. "Челси"да ишлаганимдан худди шундай бўлган. Ўйинни кўчиришни сўраш - бу олдиндан ютқазилган жанг.
"Олд Траффорд"да мухлислар бизни қўллашади деган умиддаман. Эллардайс дўстлигини кўрсатади деб ўйлайман ва "Кристал Пэлас" хотиржам ўйнашига умид қиламан" - дейди Моуриньо.
"Манчестер Юнайтед" 24 май куни "Аякс"га қарши Европа лигаси финал баҳсида майдонга тушади.



