Моуриньо: "Англия чемпионатини мағлубиятсиз якунлаб бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
20 окт 2014, 14:31
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатини мағлубиятсиз ўтказиб бўлмаслиги ҳақида сўзлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, бу ишни бир марта "Арсенал" 2003/04 йилги мавсумда 26 ғалаба ва 12 дуранг билан уддалаган ва чемпион бўлган.

"Йўқ, йўқ ва яна йўқ. Биз бутун мавсум давомида мағлубиятсиз давом эта олмаймиз. Премьер-лигадаги ҳозирги ҳолат шундай. Футбол 10 йил ичида жуда ўзгариб кетди ва Премьер-лигада буни уддалаб бўлмайди" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com