Моуриньо 29 август куни "Манчестер Юнайтед" футболчилари билан учрашади

Aslanov Jasurbek
22 авг 2018, 14:41
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо келаси ҳафта жамоа футболчилари билан суҳбат ўтказмоқчи.

Маълумотларга кўра, 29 август куни "қизил иблислар" "Тоттенхэм"га қарши АПЛнинг 3-тур учрашувидан сўнг клуб базасига қайтишади. Шу куни Моуриньо жамоа таркибини йиғиб, футболчилар билан клубдаги вазият ва ўйин тизимидаги муаммоларни муҳокама қилади.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Моуриньога тўлиқ ишониши ва жорий мавсум уни истеъфога чиқаришни режалаштирмаётгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail