Морган Де Санктис: "Наполи" мавсумнинг илк сенсацияси соҳиби бўлмоқчи эмас"

Tolibjon Qosimov
24 авг 2013, 16:45
"Наполи" посбони Морган Де Санктис Италия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Болонья"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
– "Болонья" ўтган мавсумга қараганда у қадар ўзгармади, – дейди Де Санктис Football Italia нашрига. – Футболчилар бир-бирларини яхши билишлари уларга устунлик бериши мумкин. Биз эса энди жамоага айланишимиз керак. "Наполи" қоғозда кучли бўлса ҳам барчаси майдонда ҳал бўлади. Аммо биз мавсумдаги илк сенсацияси соҳиби бўлмоқчи эмасмиз. 

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru