Мората: "Ювентус"да ғалаба қозониш учун имкон бўлди, аммо биз ундан фойдалана олмадик"

Aslanov Jasurbek
7 июн 2015, 09:44
"Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората "Барселона"га қарши кечган Чемпионлар лигаси финали ҳақида фикр билдирди.

"Бизда ғалаба қозониш учун имконият бор эди, аммо биз ундан фойдалана олмадик. Ҳар қандай ҳолатда ишлаб, келаси мавсумда яхши иштирок этиш зарур.

Клуб раҳбарияти "Ювентус"ни кучлироқ қилиш устида ишлаяпти ва биз ғурур билан бу футболкаларда юрамиз" - дейди Мората.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com