Мората: "Испания Италия устидан қийинчилик билан ғалабага эришди"

Aslanov Jasurbek
3 сен 2017, 15:18
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората ЖЧ-2018 саралаш баҳсида Италия устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапириб берди.

"Қийинчилик билан ғалабага эришдик. Италияни таслим этиш осон эмас, айниқса бундай ҳисоб билан. Биз ажойиб ўйин ўтказдик ва илк дақиқалардан бизни олдинга чорлаган "Сантьяго Бернабеу"даги мухлисларга раҳмат айтамиз.

Ўйинни захирада бошлашни кутгандим. Ўтган сафар ҳам Италияни худди шу услубда таслим этганмиз" - дейди Мората.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia