Мората Англиядаги футбол Испания ва Италияникидан қанчалик фарқ қилишини айтиб берди

Aslanov Jasurbek
14 сен 2017, 18:45
"Челси" ҳужумчиси Альваро Мората Англия ҳамда Италия ва Испания футболи ўртасидаги фарқни айтиб берди.

"Айни дамда "Челси" сафида фақат бош билан гол уряпман ва ассистентлик қиляпман, шу сабабли тез орада оёқларимни ҳам ишга солишга умид қиляпман! Аммо инглиз футболи Италия ва Испанияникидан фарқ қилиши ҳақиқат. Ўзингга келиб олишинг ва хотиржам бўлишинг учун сенда кўп вақт бўлмайди. чунки доимо тўп учун кураш давом этади! Бу ерда ўйнаш ва ҳар бир баҳсга рухан тайёр бўлиш учун яхши жисмоний формада бўлиш керак.

Рақиб томонидан сизни ёпишлари Италияга ўхшаб кетади. Бу ерда ҳам турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалар яхши ўйин кўрсатиши мумкин, уларнинг ҳимоя қўрғонини ёриб ўтиш қийин" - дейди Мората.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›