

Алессандро Неста "Монца" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Клуб буни расман тасдиқлади. 48 ёшли мураббий бундан олдин "Майами", "Перугия" ва "Фрозиноне" жамоаларини бошқарганди.
Маълумот учун, Неста футболчилик фаолияти давомида "Лацио" ва "Милан" клубларида фаолият олиб борган.




