"Монако"нинг муҳим футболчиси жароҳат туфайли ПСЖга қарши ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
25 ноя 2017, 18:45
"Монако" ярим ҳимоячиси Тома Лемар елка жароҳатидан қутила олмади ва ПСЖга қарши бўлиб ўтадиган Франция чемпионатининг 14-тур учрашувида иштирок этмайди.

22 ёшли футболчи жароҳатидан қутилгани йўқ, шу сабабли у умумий гуруҳ билан ишламаяпти. Лемар ноябрь бошида жароҳат олган эди.

Жорий мавсум Лемар Франция чемпионатининг 10та учрашувида иштирок этиб, 1та гол урди ва 3та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe