Лемар Лондон клубига ўтиши мумкин

Alisher
22 июл 2022, 18:28
Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Тома Лемар ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Французнинг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Канонирлар" Лемарни харид қилиш имкониятини ўрганишмоқда. Микель Артета жамоаси ҳали Мадриднинг "Атлетико" клубига расмий таклиф билан чиқмади, аммо "матрасчилар" ҳам, футболчининг ўзи ҳам клубдан кетмоқчи эмас.

Лемарнинг "Атлетико" билан шартномаси якунланишига яна бир йил қолган. Томонлар 2027 йилга қадар шартнома тузишга яқинлар.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›