UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  18 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  47 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

“Монако”га қарши баҳс олдидан ПСЖда йўқотишлар етарлича Янгиликлар

“Монако”га қарши баҳс олдидан ПСЖда йўқотишлар етарлича

Лига 1 доирасида 20 ноябрь куни ўтадиган “Монако” – ПСЖ баҳси олдидан меҳмонлар устози Томас Тухель таркибдаги йўқотишлар ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Марко Вератти ва Мауро Икарди эртанги учрашувда қатнашмайди, улар кейинги ҳафта сафга қайтиши кутилмоқда. Шу билан бирга Юлиан Дракслер, Тило Керер, Идрисса Гуйе ва Хуан Бернат узоқ муддатга сафдан чиққан.

Неймар ва Мойзе Кин борасидаги қарор бугун тунда аниқ бўлади. Уларнинг бўлажак ўйинда қатнашиши 50 га 50.

Килиан Мбаппе эса 1 тайм ҳаракат қила олади ва захирадан тушиши ҳам мумкин.

Катта эҳтимол билан “Монако” билан ўйинни бугун терма жамоа ихтиёридан қайтиб келган Леандро Паредес, Анхель Ди Мария ва Маркиньос ҳам ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати 10 туридан кейин парижликлар жадвалда 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Монако” эса 17 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика