«Монако» «Ювентус» ярим ҳимоячиси Марронени сотиб олиши мумкин

Tolibjon Qosimov
22 авг 2013, 14:41
«Монако» «Ювентус» ярим ҳимоячиси Лука Марронега қизиқиб қолди.
«Бьянконерилар» спорт директори Франция клуби раҳбарлари билан музокараларни бошлаган, деб хабар бермоқда Football Italia нашри.

Туринликлар 23 ёшли футболчини тахминан 10 миллион еврога баҳолашмоқда, бундан ташқари томонлар агар трансфер амалга ошмаса ижара борасида ҳам келишишлари мумкин.

Олдинроқ «Ювентус» Марронени «Эвертон»га сотмаганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru