“Монако” Ласина Траорени ўз сафига қўшиб олмоқчи

18 дек 2013, 10:04
“Анжи” клуби ҳужумчиси Ласина Траоре, “Монако” клуби қизиқиш доирасига тушиб қолди.

“Монако” 23 ёшли Кот-д’Ивуар терма жамоаси футболчисини қишки трансферлар ойнаси мобайнида сотиб олмоқчи, деб хабар беради Footmercato.

Манбаънинг хабарига кўра, “Монако” Траоре билан 5 йиллик шартнома имзолаб, унинг ҳозирги маошини сақлаб қолмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Анжи” клуби ўтган ёзда ҳужумчи учун 22 миллион евро сўраган эди.


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›