“Монако” футболчиси ярим йилга футболдан четлатилди

6 мар 2020, 08:00
Бунга сабаб эса ҳакамни туртиб юборгани.

“Монако” футболчиси Желсон Мартинш 6 ой мобайнида футбол ўйнай олмайди. Ушбу қарорни Франция профессионал футбол лигаси қабул қилди. Мартинш “Ним”га қарши баҳсда ҳакамни туртиб юборгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олганди. Желсоннинг ушбу ҳаракати ўрганиб чиқилиб, унга 6 ойлик жазо тайинланди.

Шу тариқа Мартинш жорий мавсум бошқа майдонга туша олмайди. Португалиялик футболчи амалдаги мавсум Франция чемпионатида 21 та ўйинга ўтказишга улгурди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24