"Монако" Дестни харид қилмоқчи. "Барса" ҳимоячини 20 млн еврога сотишга тайёр

Alisher
19 фев 2022, 18:03
"Барселона" Сержиньо Дестни 20 млн евро эвазига сотиши мумкин.

Францияликлар вакиллари эҳтимолий трансферни муҳокама қилиш учун Барселонага ташриф буюришди.

"Монако" ўйинчига ўтган ёздан бери қизиқиш билдирганди, аммо америкаликни ҳозир ижарага эмас, бирдан харид қилишга тайёрлар.

"Кўк-анорранглилар" Дестни 20 миллион еврога сотишга тайёр, аммо қарор футболчининг ўзида қолмоқда. Сержиньонинг ўзи айни дамда кетишни хоҳламаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›