

“Монегасклар” мексикалик ҳужумчи Хавьер Эрнандесни (Чичарито) ўз сафига қўшиб олмоқчи. АПЛнинг жорий мавсумида 15 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урган футболчи учун “Монако” 12 млн еврони “Вест Хэм” ғазнасига ўтказиб беришга тайёрлигини маълум қилди.



