"Мўминжонов иши", "Насаф" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик бугун тўғридан-тўғри эфирда муҳокама қилинади

Aziz Tukhtamuradov
8 апр 2019, 15:21
Бугун 8 апрель куни соат 19:00да "Спорт ТВ" телеканалида "Бизнинг футбол" деб номланган кўрсатув жонли эфирда намойиш этилади.

Унда сўнгги пайтларда футбол жамоатчилиги орасида кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзулар ҳақида сўз боради. Жумладан, "Навбаҳор" собиқ бош мураббийига тааллуқли "Мўминжонов иши" ва Суперлига 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидаги ҳакамлар ҳаракатлари таҳлил қилинади. 

Кўрсатувда ЎФА вакиллари иштирок этишади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати