UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  1 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  6 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  2 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  2 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3

Мўъжиза туфайли гуруҳдан чиққан Ўзбекистон, Австрияни мағлуб этган Ҳамдамов, ОФКнинг эътирофи – 2015 йил Янги Зеландияда ўтказилган Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз Янгиликлар

Мўъжиза туфайли гуруҳдан чиққан Ўзбекистон, Австрияни мағлуб этган Ҳамдамов, ОФКнинг эътирофи – 2015 йил Янги Зеландияда ўтказилган Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз

Гарчи чемпионатлар бошланаётган бўлсада терма жамоаларимизнинг тарихдаги ажойиб ўйинларини ва муваффақиятли қатнашган турнирларини ёдга олишда давом этамиз.

Бугун бевосита 2015 йилги Янги Зеландия яшил майдонларида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳақида сўз юритамиз. Зеро, ушбу мундиал бизга қизиқарли ва ҳаяжонли лаҳзаларни тақдим қилганлиги билан ёдда қолган.

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги терма жамоамиз 2014 йил Мьянмадаги Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб келиб якунда мундиал йўлланмасини қўлга киритди. U 20 ёш тоифасидаги ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига вакилларимиз юқори даражада тайёргарлик кўришган, Янги Зеландия билан Фарғона ва Тошкентда ўртоқлик ўйинлари, Испания ва Португалия билан хорижда йиғинлар ташкил қилиб берилганди. Таркибдаги футболчиларнинг ҳали кўпи 20га ҳам тўлмаган бўлсада аллақачон катта футбол ҳавосидан нафас олиб ўз жамоаларида етакчилардан бири саналарди. Улар қаторига Акром Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Достон Ҳамдамов, Забихилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуровларни киритишимиз мумкин. Бу эса уларга катта ўйинларда босимсиз эркин ҳаракат қилиш имкониятини берарди. Боз устига мазкур ёшдаги футболчиларнинг қарийб ярими 2012 йилги Эрондаги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати иштирокчилари бўлганлиги сабаб ўзаро тушуниш бўйича ортиқча муаммо йўқ эди.


Қуръа бизга жиддий ва номдор рақибларни тақдим қилди,Германия, Гондурас, Фижи. Тўғри буларнинг ичида Фижи анча заифдек кўринганди. Бироқ, Океания минтақаси вакили гуруҳда биринчи турда бизни 4:3 ҳисобида ютган Гондурасни иккинчи турда йирик 3:0 натижаси билан таслим қилганига нима дейсиз? Дарҳақиқат, турнирнинг илк ўйинида вакилларимиз гондураслик тенгқурларига имкониятни бой бериб гуруҳдаги вазиятни оғирлаштириб қўйишганди. Ўшанда ҳимоячиларимиз жуда тартибсиз ҳаракатлари оқибатида дарвозабон Сарвар Каримов тўртта тўп олиб чиққанди. Иккинчи турда эса бизни Германия кутарди. Табиийки олдиндан Кутилганидек немислар бизга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 3:0 кўринишидаги натижа билан кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Ўшанда бизга иккитга гол урган Штендера бугунги кунда “Ганновер 96” жамоасининг асосий футболчиси ҳисобланади. Бу пайтга келиб гуруҳда жуда тушунарсиз ва чигал вазият юзага келганди. Гондурас, Ўзбекистон, ҳаттоки, Фижида ҳам кейинги босқичга чиқишга умид қолганди. Ҳамюртларимиз бунинг учун Фижига кўпроқ гол уришлари ва ғалаба қозонишлари талаб этиларди. Германия эса Гондурасга кўпроқ тўп киритиб 9 очко жамғаришлари лозим эди. Шундагина тўплар нисбатига кўра биз плей-офф чиптасини қўлга киритардик. Якунда эса омад бизнинг йигитларга кулиб боқди ва -1 тўплар нисбати билан нимчорак финалга йўл олди. Гондурасда -6, Фижида эса -7 эди.



Гуруҳ босқичи.
1-тур.
Ўзбекистон – Гондурас – 3:4
Голлар:
Достон Ҳамдамов 31, Элдор Шомуродов 79, Забихилло Ўринбоев 90+6

2-тур
Германия – Ўзбекистон – 3:0
Голлар
: Марк Штендера 33, 85, Кеви Акпогума 59

3-тур
Ўзбекистон – Фижи – 3:0
Голлар:
Элдор Шомуродов 62, Забихилло Ўринбоев 63, Миржамол Қосимов 90+3



Чорак финал йўлланмаси учун кечган жангда ёшлар терма жамоамиз Европа вакили бўлмиш Австрияни 2:0 кўринишида мағлубитга учратди. Гуруҳдан 3 очко билан чиққан футболчиларимизда ўзларига бўлган ишонч анча ортганлигини сезиш мумкин эди. Достон Ҳамдамовнинг икки голи бизга кейинги босқич эшикларини очди. Миржамол Қосимов ушбу беллашувда асосий таркибда майдонга тушиб икки голда ҳам ўзини ҳиссасини қўшганди.

Нимчорак финал.
Ўзбекистон – Австрия – 2:0
Голлар:
Достон Ҳамдамов 47, 57.



Бироқ, ярим ҳимоячимизнинг Сенегал билан ўйинни сариқ карточкалари сони 2та етгани боис ўтказиб юбориши биз учун катта йўқотиш бўлди десак муболаға бўлмайди. Унинг майдондаги ўрни шу куни яққол билинди. Жисмоний жиҳатдан кучли бўлган сенегалликларга қарши деярли 80 дақиқа тартибли ўйнаган вакилларимиз учрашув охирларига келиб концентрацияни йўқотишди. Қанотдан тезкорлик марказга узатиб берилган тўпга етиб келган Мамади Тиам ҳимоячимиз Иброҳим Абдуллаевдан ўтиб тўп киритади.Ўйин тугашига 10 дақиқа қолган, жамоада гол уришга куч ҳам қолмаганди. Мураббий Равшан Ҳайдаровнинг режаси бўйича футболчиларимиз экстра-таймгача боришлари ва ҳимояни мустаҳкам қилган ҳолда қарши ҳужумга ўтишлари керак эди. Шунинг учун мутахассис ўйинчиларни алмаштиришга шошилмаётганди. Шунга қарамай иккинчи бор кучли саккизликга кирган термамиз турнирдан сўнг ОФК раҳбарларининг эътирофига ва раҳматига сазовор бўлди. Чунки, чорак финалда осиё қитъаси номидан фақат Ўзбекистон қатнашаётганди. Шимолий Корея, Мьянма, Қатар терма жамоалари гуруҳ босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашиб бўлганди. Йил сўнгида бирваракайига учта футболчимиз Осиёнинг “энг яхши футболчиси” номзодига лойиқ кўрилди. Соврин эса Достон Ҳамдамовга насиб қилди.

Чорак финал.
Ўзбекистон – Сенегал – 0:1
Гол
: Мамади Тиам 80.



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика