"Манчестер Юнайтед" устози Дэвид Мойес FA томонидан жаримага тортилди, деб хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.
"Қизил иблислар" бош мураббийи 8 минг фунт стерлинг жарима тўлайди. Мойес Англия лига кубоги 1/2 финали доирасидаги "Сандерленд"га қарши ўйиндан (1:2) сўнг ҳакамни кескин танқид қилганди.