Модричнинг "Милан"га ўтиши Бобан туфайли амалга ошиши мумкин

Alisher
18 июл 2019, 16:51
"Милан" "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрични харид қилиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

Миланликлар испан клубининг АҚШ турнесидан қайтиб келганидан сўнг 33 ёшли хорватиялик билан учрашишни режалаштиришмоқда.

Бу трансфернинг амалга ошишидаги энг катта сабабчилардан бири "Милан" раҳбарларидан бири бўлиши мумкин. Бу Звонимир Бобандир.

Қайд этиш керакки, Бобан Модричнинг болалигидаги кумири бўлган. Бобан у билан трансфер ҳақида гаплашишга ҳам улгурган.

"Милан" Модричга 3 йиллик шартнома таклиф қилиши кутилмоқда. Хавбек "Реал"да йилига 12,5 миллион евро маош олмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›