UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  3 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  10 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  8 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  19 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25

Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда Янгиликлар

Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда

Мигель Анхель Диас чоршанба куни COPE телеканалидаги "El Partidazo" эфирида Лука Модрич Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин фаолиятини "Реал"да давом эттирмаслигини айтди.

39 ёшида жамоада қолишни истаган хорватиялик футболчига клубдан шартномани узайтириш таклифи тушмади. У 24 май куни Ла Лиганинг сўнгги турида "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда "қироллик клуби" мухлислари билан хайрлашиши кутилмоқда. Агар клуб ўз фикрини ўзгартирса ва янги шартнома таклиф қилса, бу ўзгариши мумкин, аммо бу ҳали содир бўлмади. Клубнинг ўзи қабул қилган қарорда бўлажак бош мураббий Хаби Алонсонинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Модрич "Реал"даги 13 мавсумида 6 марта Чемпионлар Лигаси, 4 марта Ла Лига, 2 марта Қироллик Кубоги ва битта "Олтин тўп"ни қўлга киритди. У жорий мавсум 56 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. У клуб сафида жами 590 ўйинда 43 та гол урган.

Модричнинг хайрлашуви бу ўйинда ягона бўлмайди – Карло Анчелотти, Лукас Васкес ва Хесус Вальехо ҳам "Реал"ни тарк этади.

Модрич ва Васкес КЖЧда қатнашади, Вальехо эса жамоа билан АҚШга бормайди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика