Модрич Хорватиянинг янги сардори

Narzulla Saydullayev
30 авг 2016, 11:48
«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватия терма жамоаси янги сардорига айланди.

Ведран Чорлука ва Иван Ракитич вице-сардор этиб тайинланди. Эслатиб ўтамиз, жамоанинг олдинги сардори Дарио Срна Евро-2016дан сўнг халқаро фаолиятини якунлаганди.

5 сентябрда Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Туркияга қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: hns-cff.hr