Модрич: "Хорватия Евро-2016нинг плей-офф босқичига чиқишга қодир"

Aslanov Jasurbek
10 июн 2016, 13:47
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ўз жамоасининг Евро-2016даги имкониятларига баҳо берди.

"Гуруҳимиз кучли жамоалардан ташкил топган. Аввалига Туркия, кейин Чехия, охирида эса Испания билан ўйнаймиз. Биринчи баҳс муҳим бўлади. Агар ғалаба қозона олсак, плей-оффда осонроқ бўлади. Испанлар билан ўйнаш қийин, чунки улар жаҳоннинг энг яхши жамоаларидан бири. Улар бизга қарши учрашув олдидан кейинги босқич масаласини ҳал қилади деб ўйлайман. Плей-оффга чиқиш биринчи мақсадимиз ва бунга қодирмиз" - дейди Модрич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›