

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "қаймоқранглилар" "Интер" улардан рухсат олмай Модрич билан музокара ўтказгани туфайли ФИФАга арз қилган эди. Ярим ҳимоячининг сўзларига кўра, футболчи трансфер борасида италияликлар билан ўзи боғланган экан.
Лука Модрич ва "Реал" ўртасидаги битим 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Мадридликлар президенти Флорентино Перес 32 ёшли хорват билан хайрлашмоқчи эмас.



