

Маълумотларга кўра, Модрич тиббий кўрикдан ўтаётгани туфайли машғулотда қатнаша олмаган. Хорватдан ташқари умумий гуруҳда Тони Кроос, Хесус Вальехо ва Марсело йўқ эди.
ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашувидан сўнг Модричга бир кунлик таътил берилди ва футболчи "Бетис"га қарши ЛаЛиганинг 24-тур баҳсида майдонга тушмади.
"Реал" ва "Леганес" 21 февраль куни ЛаЛиганинг кўчирилган 16-тур учрашувини ўтказишади.



