Модрич "Реал" билан шартномани узайтириш борасидаги саволга жавоб берди

Alisher
14 апр 2021, 09:25
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич испан клуби билан шартномани узайтириш борасида гапирди.

"Музокаралар ривожланмоқда, мен бу ерда бахтлиман ва келаси мавсумда ҳам "Реал"да қолишга умид қиламан, бошқа ҳеч нима дея олмайман.

Кроос билан боғлиқлик? Биз бир-биримизни ажойиб тарзда тушунамиз, бизга бирга ўйнаш ёқади", - дейди Модрич.

35 ёшли хорватнинг "Реал" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Модрич жорий мавсум Мадрид жамоаси либосида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›