UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  0 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  4 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19

Модрич: "Ман Сити"га қарши камбэк – энг қийини, ПСЖ билан ўйиндагиси – энг зўри" Янгиликлар

Модрич: "Ман Сити"га қарши камбэк – энг қийини, ПСЖ билан ўйиндагиси – энг зўри"

Лука Модрич "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги камбэклари ҳақида гапирди.

"Бернабеу"да Чемпионлар Лигаси ўйинларида нималар бўлишини гап билан тушинтириш қийин. Бу чинакамига мўъжиза. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз ва охиригача курашамиз, сабаби "Реал" бизни шунга ўргатади. Бу ерда финал ҳуштаги чалинмагунча таслим бўлиш мумкин эмас.

Буни гап билан тушунтириш қийин, айниқса бу йилдаги каби кўплаб сеҳрли кечалардан кейин. Умид қиламанки, Мадридда доим шундай бўлади.

Энг қийин камбэк – "Ман Сити"га қарши. Вақт деярли қолмаганди, аммо жамоа ва мухлислар охиригача ишонишди, чунки клубимиз ДНКси шунақа. Ва биз буни уддаладик. Энг қувноқ камбэк эса ПСЖга қарши бўлди. Бу шунчаки ақлбовар қилмас 15-20 дақиқа эди.

ПСЖга қарши ўша ўйин бизни Парижга етаклаб келган мўъжизали кечаларнинг биринчиси эди. Умид қиламан, Чемпионлар Лигасини яна бир бор ютамиз", – деди Реал" ярим ҳимоячиси.







Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика