

"Ҳали 1,5 йиллик шартномам бор ва бу анчагина кўп. Бу ерга илк келган куним каби барчасидан мамнунман. Шу боисдан иложи борича узоқроқ вақт давомида шу ерда қолишга ҳаракат қиламан", - деди Модрич.
Хорватияликнинг "Реал" билан шартномаси 2020 йилда якунига етади. Бу мавсумда у 26 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.
Олдинроқ футболчи "Интер"га ўтиши борасида маълумотлар берилганди.


