

Хорватиялик футболчи кеча Каталония клубининг «Сельта»дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Барселона»нинг мағлубияти? Бу ҳақда ҳеч нима ўйламаяпман. Биз бошқа жамоалар эмас ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиз керак. Албатта, бу натижа мени бироз ҳайрон қолдирди. Аммо олдинда бизни жуда қийин ўйинлар кутиб турибди: «Малага», «Атлетико» ва ЕЧЛ доирасидаги учрашув», — дейди Модрич AS нашрига.



