UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:33“Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” учрашуви қолдирилди   0 18:30Калу "Герта"ни тарк этди  0 18:10Вагнер Лав "Қайрат" билан ярим йиллик шартнома имзолади  1 17:56"Бавария" Мартинесни қўйиб юборишга тайёр  0 17:45ПРО лига. 2-турнинг учта ўйинидан ОНЛАЙН НАТИЖА  4 17:36Карикатура: "Милан" "Ювентус" ва "Лацио"ни таслим қилди  5 17:34Расман: "Лейпциг" "Зальцбург" форварди Хван Хи Чхан билан шартнома имзолади  7 17:14Суперлига. Тур футболчиси - Фарруҳ Сайфиев  0 16:48Расмий хабар: Жасурбек Яхшибоев бошқа клубга кўчиб ўтди  28 16:43Суперлига. Тур мураббийи - Вадим Абрамов  2 16:12Суперлига. Тур голи - Санжар Турсунов  5 15:51Суперлига. Тур дарвозабони - Исломжон Абдуллаев  4 15:32Суперлига. Саккизинчи тур рамзий терма жамоаси  2 14:55Ўзбекистон Супрелига ва ПРО лига баҳслари давом этадими?   8

Моджи Ўзбекистон футболига қизиққан Янгиликлар

Моджи Ўзбекистон футболига қизиққан

«Юве» 90 йилларнинг иккинчи ярмида «Интер», «Милан», «Парма», «Лацио»дан кўра трансферларга камроқ пул сарфлаган бўлса ҳам, мамлакат футболини бошқаришда давом этди. Клуб трансферлар бозорини назорат ҳам қиларди", - Моджи.

2018 йил Италия элчихонасидан қўнғироқ бўлди. Сизлар, Италияга кўп боряпсизлар футбол туфайли, бизнинг ҳамюртимиз футбол мавзусида учрашмоқчи.

Италия таомларини оригинал тарзда тайёрлайдиган "Stuzzico" ресторанида, итальян тилини сув қилиб ичиб юборган, бизга кўп ёрдам берадиган ресторан эгаси Азиз ака орқали у киши билан анча гаплашдик.

Мендан, Моджи Ўзбекистонда кўп бўласан, уларнинг футболи ҳақида қизиқиб кўргин, балки бу ерларга ўйинчи олиб келармиз деб айтди. Асли соҳам бошқа, аммо бу катта бизнес.

- Биз болалар футболи орқали футболга кириб келяпмиз, энг ёши катта футболчиларимиз 2006 йилда туғилган (2018 йилда улар 12 ёш эдилар). Агар Сизларга қизиқ бўлса, биз хурсандчилик билан ҳамкорлик қилар эдик. Менинг гапларимга суҳбатдошим афсуски рад жавобини берди.

- Болалар футболи яхши, аммо бизга кўпроқ тайёр ўйинчилар керак. Болалар ўзимизда ҳам етарлича. 18-19 ёшдаги истеъдодлар бизга қизиқ.

Ўша йиллари олий лигамизда бу ёшда ҳеч қандай кўрсата оладиган ўйинчимиз йўқ эди. Аслида бу ёшда истеъдодларимиз тўлиб ётибди, аммо мураббийлар уларга имконият бермайди. Европани Ўзбекистондан талаб қилаётган ўйинчиларининг ёши бугун 18-19 бўлиб, улар ўзларининг назоратлари остида Европада анча савияси пастроқ бўлган чемпионатларга ташлаш орқали сайқаллаб оладилар. Шунинг учун бизнинг футболда 24-25 га кириб бўлган, бизнинг кўзимизга зўр бўлиб кўринадиган ўйинчиларни Европанинг топ чемпионатларига ўтишларини орзу ҳам қилманг. Боиси, Европа аввал синаб олиши керак. Бизнинг лига эса, уларнинг синов талабларига жавоб бермайди.

Моджи масаласига қайтаман. Меҳмонимиз, «Ювентус»ни қандай чемпион бўлишини айтиб берди. Унинг айтишича, Италиядаги энг зўр футболчиларни Моджининг агентликлари назорат қиладилар. «Ювентус» эса Моджиники. Табиийки, назоратда бўлган энг яхши ўйинчилар Туринга йўл оладилар. Агар бир кун келиб Моджи «Милан» ёки «Рома» билан ишлай бошласа, 1 мавсумнинг ўзидаёқ уларни чемпион қила олишига шубҳа йўқ.

Бизникилар қандай қилиб ўйнаб кетиши мумкин истеъдодли бўлса, бундайлар дунё бўйича тўлиб ётибди-ку? Тўғри, буни Моджига қўйиб бериш керак. Саволимга жавоб шундай бўлди. Нафақат Италия, балки дунё футболида таниш-билиш жуда катта роль ўйнайди. Дейлик, битта футболчи «Ювентус» қайдномасидан ўрин олади, у кейинчалик «Ювентус»нинг келажаги бўлмас, аммо мураббий орқали у майдонга туширилади ва бутун дунё Туринда майдонга тушган ўйинчи ҳақида ёзади. Эртага уни «Ювентус»нинг савиясидан кейин турувчи клублар харид қиладилар. Агар омади чопиб яхши ўйнаб кетса «Юве»да қолаверади ёки бошқа гранд клубга сотилади. Бу механизм анча йиллардан бери ишлаб келади.

Яна анча гаплар бўлди, уларни ёзиб ўтирмадим. Болаларим 18 ёшга кириб олсин, яхши бир клуб билан ҳамкорлик қилайлик, истеъдоди бор футболчиларни 18-19 ёшида имконият берайлик, кейин уларга Европа эшикларини очсак бўлади.

@Nadirkhuja

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+1   
29 май 17:00:53
Arslon.
Тенги чикса текинга бер деган наклга амал килиш керак
   
29 май 23:58:41
Davronbek Beshariq
Эээ бизнинг СУПЕР ЛИГА мизда 24, 25 ёшли футболчиларимиз хали хам ёш хисобланади. Кискаси бизнинг футбол академия ва мактабларимизда болалар мураббийларининг савияси паст. Ёки таланти бор болани чунтаги кутармаси, таланти йук бола чунтаги кутарса шу бола футболчида. Ана кейин куроврас миллий термаларимиз ахволини...
   
29 май 17:57:45
Azizbek Rustamovic
Bizda nega yoshlarga imkon bermaydilar?chunki ularda tajriba kam bo‘ladi.ya’ni murabbiyni ko‘nglini olish,shartnomani ulargayam foydali qilib tuzish,o‘yinlarni sota olish tajribasi.
   
29 май 17:39:47
the eagle
Shu yil boshda paxtokor 18 yoshli uyincisi hojimat erkinov ga austriya klubidan judayam zo'r taklif tushdi.lekin paxtakor direktori jafar iresmetov uni juda yosh evropaga ketishga erta deb qoyib yubormabdilar.uzilari intervyusida aytgandi.ichib achib ketti shu gaplarni eshitib tekinga bosa ham qoyvormaysanmi.forlan.messi.aguero kabi uyinchilar 16ga kirmasi yevropaga kelishgan.endi bu uyinchi 20dan utkandan keyin modji aytganday yevropa klublari olmasa kerak.futbolimiz mutahasislariga taklifim 18._19 yoshli uyinchilarni 10 foiz transfer huquqini ushlab qolib bolsa ham tekinga berish kerak
   
29 май 17:31:03
Botir Oltiboev
Бу ерда Бабаян борлигини билмагандир
   
29 май 16:58:07
Makhmood
Bizni klublar ham yaxshigina narx qoyib oladida o'yinchilariga
   
29 май 16:52:20
Ўзбеклигим фахрим
Моджи тугул бошқа каттароғи қизиқсаям биз футболчиларни шунчаки қўйиб юбормаймиз бизда шунақа қизиқяпсизми давай Месси ёки Роналдуни нархида пулини тўлаб қўйинг.
   
29 май 16:44:07
Shaxzodb2k
Bu uzbekistonni pulliga qiziqan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг