МЛС: МЮ собиқ футболчилари дуэлида Ибра жамоасига ғалаба келтирди

Mirjalol Normatov
15 апр 2018, 10:25
Кеча тунда МЛСнинг 7-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Куннинг асосий қарама-қаршилигида Златан Ибрагимович ҳаракат қиладиган "Лос-Анжелес Гэлакси" жамоаси сафарда Бастиан Швайнштайгер тўп тепадиган "Чикаго Файр" клубига қарши майдонга чиқди.

Баҳсда 0:1 ҳисоби қайд этилди ва ягона голни Златан Ибрагимович киритди.

"Чикаго Файр" - "Лос-Анжелес Гэлакси" 0:1
Гол:
Златан Ибрагимович (45+1).

Икки футболчи ҳам олдин "Манчестер Юнайтед" таркибида бирга ўйнашган.


Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia