

"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг "Лос-Анжелес" дарвозасига урган голи энг чиройли деб топилди.
Олдинроқ 37 ёшли футболчи MLSнинг 2018 йилдаги энг яхши янги ўйинчиси деб топилган эди.
Ибрагимович жорий йилнинг март ойида "Манчестер Юнайтед"дан "Лос-Анжелес Гэлакси"га ўтган. Бу мавсум ҳужумчи Калифорния клуби сафида 27та учрашувда майдонга тушиб, 22та гол урди ва 6та голли пас берди.



