UZ

MLS. "Цинциннати" шарманда бўлди, Нани гол урди ёхуд 35-тур якуни Янгиликлар

MLS. "Цинциннати" шарманда бўлди, Нани гол урди ёхуд 35-тур якуни

Теглар :  MLSАҚШ
Куни кеча, АҚШ чемпионатида 35-тур учрашувлари ниҳоясига етди. Эътиборингизга мазкур тур якунларини тақдим этамиз.


"Нью-Йорк Сити" етакчилик қилиш давом этади

"Нью-Йорк Сити" ўз майдонида "Нью-Инглэнд"ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди. Ўйинда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. 2-дақиқадаёқ урилган тезкор гол муаллифи Хуан Кайседо. Танаффусгача вазият ўзгаришсиз қолди. Доменек Торрент кийиниш хонасида шогирдларига керакли сўзларни топиб гапирган кўринади. Иккинчи бўлимда нью-йоркликлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. Ўйин сўнггида ёш умидли футболчиларидан бири Хесус Медина иккита тўп киритиб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди. Ушбу ғалабадан кейин, "Нью-Йорк Сити" шарқий минтақада пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. "Нью-Инглэнд" эса бир поғона пастлаб, 7-ўринга жойлашди.

ФК Нью Йорк Сити

Jesus Medina - 70', Jesus Medina - 90'

Major League Soccer . 1-тур

08/09/2019, 00:55

1
:
2
Тугади

Нью-Ингленд

Juan Caicedo - 2'

Стадион: Yankee Stadium

45'
90'
10'  Макси Моралес
22'  Sebastien Ibeagha
42'  Keaton Parks
60'  Sebastien Ibeagha (Jesus Medina)
70'  Jesus Medina
70'  Антон Тиннерхольм
82'  Гари Мэкей Стивен (Ismael Tajouri-Shradi)
88'  Александр Ринг
90'  Jesus Medina
90'  Alexandru Mitrita (Eric Miller)
2'  Juan Caicedo
2'  Andrew Farrell
9'  Антонио Деламеа
22'  Juan Caicedo (Джалил Анибаба)
63'  Густаво Боу (Хуан Агудело)
71'  Andrew Farrell
74'  Cristian Penilla (Майкл Мэнсьен)
74'  Matt Turner
81'  Wilfried Zahibo
89'  Хуан Агудело
90'  Карлес Хиль




"Цинциннати"да йирик мағлубият

"Торонто" меҳмонда ўйнаганига қарамай "Цинциннати"ни аяб ўтирмади. Бу ўйинда муҳлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Патрик Маллинс ҳисобни очган бўлса, 21-дақиқага келиб жамоанинг маҳаллий вингери Ник Делеон ўртадаги фарқни иккитага оширди. Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмас Марко Дельгадо ҳисобни йириклаштирди. Иккинчи бўлимда ҳам устунлик меҳмонлар томонида бўлди. Майкл Брэдли ва Николя Бенезелар рақиб жамоа дарвозасига биттадан тўп киритишди ва ҳисоб "Цинциннати" учун шармандали кўринишга келди. Шу билан, "Торонто" турнир жадвалида 5-ўрингача кўтарилишга муваффақ бўлди. Мезбонлар ушбу омадсизликдан кейин сўнгги поғонага муқимроқ жойлашишди.

Цинциннати

Эммануэль Хорхе Ледесма - 90'

Major League Soccer . 1-тур

08/09/2019, 04:35

5
:
1
Тугади

Торонто

Патрик Маллинс - 10', Nick DeLeon - 21', Marco Delgado - 28', Майкл Брэдли - 63', Николя Бенезе - 85'

Стадион: Nippert Stadium

45'
90'
46'  Роланд Ламах (Эммануэль Хорхе Ледесма)
46'  Rashawn Dally (Darren Mattocks)
71'  Frankie Amaya (Fatai Alashe)
81'  Fatai Alashe
90'  Эммануэль Хорхе Ледесма
10'  Патрик Маллинс
10'  Marco Delgado
21'  Nick DeLeon
23'  Майкл Брэдли
28'  Marco Delgado
28'  Alejandro Pozuelo
55'  Erickson Gallardo (Tsubasa Endoh)
63'  Майкл Брэдли
63'  Tsubasa Endoh
67'  Auro (Эштон Морган)
71'  Nick DeLeon (Eriq Zavaleta)
72'  Eriq Zavaleta
85'  Николя Бенезе
88'  Eriq Zavaleta




"Орландо Сити" ва "Лос-Анжелес" ўзаро сулҳ тузишди

Кўпчиликнинг катта қизиқишига сабаб бўлган учрашув кутилганидек жанговар руҳда ўтди. Дастлаб, Адриен Перез чиройли голи билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ, мезбонлар бунга дарҳол жавоб қайтаришди. Янги етакчи Луиш Нани индивидуал ҳаракатларини ишга солиб, ўртадаги мувозанатни тиклади. Орадан 7 дақиқа ўтмасидан Бенжи Мишель ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимда "Лос-Анжелес" футболчилари омадларини рақиб жарима майдончаси ичидан қидиришди. 78-дақиқага келиб, уринишлар ўз самарасини берди. 21 ёшли ҳужумчи Диего Росси меҳмонлар жонига оро кирди. "Орландо Сити" ушбу дурангдан сўнг қимматли уч очкодан маҳрум бўлди. "Лос-Анжелес" навбатдаги йўқотишдан кейин ҳам пешқадамлигини давом эттиради.

Орландо Сити

Нани - 13', Benji Michel - 20'

Major League Soccer . 1-тур

08/09/2019, 04:35

2
:
2
Тугади

Los Angeles FC

Adrien Perez - 11', Diego Rossi - 78'

Стадион: Exploria Stadium

45'
90'
13'  Нани
20'  Benji Michel
20'  Ruan
45'  Cristian Higuita
45'  Нани
60'  Oriol Rosell
67'  Dominic Dwyer (Santiago Patino)
74'  Cristian Higuita (Chris Mueller)
87'  Benji Michel (Robinho)
11'  Adrien Perez
57'  Adrien Perez (Апаресидо Данило Сильва)
59'  Latif Blessing
69'  Joshua Perez (Mohammed El-Monir)
78'  Diego Rossi
78'  Адама Диоманде




Ғарбда кузатилган "сенсация"

"Колорадо" кутилмаганда, турнир жадвалида юқори ўринларидан бирини эгаллаб турган "Сиетл Саундерс" жамоасини мағлубиятга учратди. Биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида ҳисоб очилди. Гол муаллифи колорадоликларнинг бразилиялик форварди Андре Шиняшики. Ўйиннинг иккинчи ярмида ҳам мезбонлар қарши ҳужумга асосланган тактикани қўллашда давом этишди ва бу ўз самарасини берди. Яна ўша Шиняшики жонбозлик кўрсатиб, ҳисобига "дубль"ни расмийлаштириб қўйди. Ушбу қўлга киритилган муҳим ғалабадан сўнг, "Колорадо" 10-ўринга кўтарилиб олди. "Сиетл" эса "Миннесота"дан илгарилаб кетиш имкониятидан фойдалана олмади.

Колорадо

Andre Shinyashiki - 42', Andre Shinyashiki - 70'

Major League Soccer . 1-тур

08/09/2019, 06:10

0
:
2
Тугади

Сиэтл

Стадион: Dick's Sporting Goods Park

45'
90'
42'  Andre Shinyashiki
42'  Jonathan Lewis
62'  Jonathan Lewis (Dillon Serna)
70'  Andre Shinyashiki
75'  Andre Shinyashiki (Niki Jackson)
82'  Sam Nicholson (Дэнни Уилсон)
46'  Handwalla Bwana (Danny Leyva)
58'  Justin Dhillon (Shandon Hopeau)
79'  Emanuel Cecchini
84'  Emanuel Cecchini (Alex Roldan)




Ўртамиёналар жангида "Портленд Тимберс" ғалабаси

Ғарбий минтақада ёнма-ён бораётган жамоалар тўқнашуви қизиқарли кечиши олдиндан таҳмин қилинганди. Бу ўйинда ҳам ўз тасдиғини топди. Шу куни муҳлислар муросасиз беллашув гувоҳига айланишди. Биринчи бўлим тенгма-тенг курашлар остида ўтди. Барча голлар учрашувнинг иккинчи қисмида урилди. Олдинига "Спортинг Канзас-Сити" тажрибали ярим ҳимоячиси Бенни Фейлхабер рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилди. Лекин, мезбонлар Жереми Эбобисс ва Бриан Фернандесларнинг сўнгги дақиқаларда урган голлари эвазига ғалабани илиб кетишди. Шундай қилиб, ажойиб "камбэк"ни амалга оширган Жованни Саваресе шогирдлари 7-ўрингача кўтарилиб олишди. "Спортинг Канзас-Сити" клуби бўлса, рақибига етиб олиши мумкин бўлган баҳсда енгилди.

Портленд Тимберз

Jeremy Ebobisse - 83', Brian Fernandez - 90'

Major League Soccer . 1-тур

08/09/2019, 07:50

1
:
2
Тугади

Канзас Сити Визардс

Бенни Фейлхабер - 65'

Стадион: Providence Park

45'
90'
40'  Andy Polo
70'  Dairon Asprilla (Brian Fernandez)
78'  Andy Polo (Marvin Loria)
83'  Jeremy Ebobisse
86'  Jeremy Ebobisse
90'  Brian Fernandez
90'  Jeremy Ebobisse (Tomas Conechny)
90'  Диего Валери
45'  Gerso Fernandes
58'  Грэм Зуси
65'  Бенни Фейлхабер
65'  Daniel Salloi
69'  Бенни Фейлхабер (Jimmy Medranda)
85'  Gerso Fernandes (Felipe Hernandez)



Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
09 сен 16:25:49
Ислам
Цинцинатимас Спорт тв шарманда булди,МТЖни уйинини канака килиб курамиз энди,5 - 0га ютказсаям коришим керак мен у ойинни.Бугун мен кол силтаб кормасам,эртага бошкаси.Нимагадир футбол сохасида хамма нарса оркага кетияпти,козни каттарок очиш пайти келди,битта юткизганига шарманда шарманда деб эртага Сан-Марино ёки Фарер оролларига охшаб комейлик.Хали имкон бор!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг