

Унда вакилларимиз Улуғбек Ҳошимовнинг пенальтидан урган голи эвазига зафар қучишди. Учрашувдан кейин микст ҳудудда меҳмонлар мураббийи Аҳмад Агамуродовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман. Келажакда омад тилайман. Ўзбекистон – жуда кучли жамоа.
Йигитларимиз қўлларидан келганча ўйнашди. Афсуски, стандарт ҳолатдан гол ўтказиб юбордик. Лекин бу – футбол. Энди кейинги баҳсга ҳозирлик кўрамиз. Мезбонлик учун ташаккур!", – деди Агамуродов.



