Митрович: "Рунини танқид қиладиганлар футбол кўрмаса керак"

Aslanov Jasurbek
14 янв 2016, 14:47
"Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Митрович "Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси футболчиси Уэйн Руни ҳақида фикр билдирди.

"Рунини танқид қилаётганлар футбол кўришмаса керак, агар улар ҳақиқатдан ҳам шундай деб ўйласа, танқидчилар ақлдан озиб қолган бўлади. Агар у кетма-кет бир неча учрашувда гол ура олмаса, бу ҳеч нарсани англатмайди, чунки унинг жамоаси яхши ўйнай олмаяпти. У билан бирга ўйнасанг, учрашув Руни билан қанчалик осон бўлишин биласан, Уэйн яна 10 йил футбол ўйнай олади" - дейди Митрович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal