Митрович Чемпионшип рекордини ўрнатди

Sherzod Nurmatov
24 фев 2022
"Фулхэм" ҳужумчиси Александр Митрович "Питерборо Юнайтед" дарвозасига тўп киритди.

Шу тариқа, 27 ёшли сербиялик Чемпионшип жорий мавсумида 32-голини урди.

Маълумотларига кўра, бу мусобақа янги тарихидаги (2004/05 йилги мавсумдан бери) турнир рекордидир. Эслатиб ўтамиз, турнир якунланишига яна 12 тур бор.

Энг кўп гол уриш бўйича рекорд аввалроқ "Брентфорд" футболчиси Айвен Тоунига тегишли бўлиб, у 2020/21 мавсумда 31 та гол урган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: OptaJoe