UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  6 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  6 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   6

Мисрликлар томонидан "ёндирилган" кеча, Марселонинг маҳорати, Кеннидининг голидан кейин ўзини ўлдирган "Бока" мухлиси Янгиликлар

Мисрликлар томонидан "ёндирилган" кеча, Марселонинг маҳорати, Кеннидининг голидан кейин ўзини ўлдирган "Бока" мухлиси

Кечаги мақолани давом эттирамиз. Медиа марказда иш қайнади. "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола иштирокидаги матбуот анжуманига кириб сўнг расмий машғулотларга йўл олдик.

Медиа марказ ва машғулот майдони ўртасида машинада уч тўрт дақиқалик йўл. Бунинг учун махсус уловлар йўлга қўйилган. "Флуминенсе"га қараганда ОАВ кўп бўлди, бу табиий. Ҳамманинг қизиқтирган савол битта эди, Холланд ўйнайдими? Машғулотга кириб жавоб олдик, йўқ! Лекин жароҳатдан қутилиб сафга қайтган Де Брюне кўпчиликни хурсанд қилди. 15 дақиқалик машғулотда ҳеч қандай тактик ишлар амалга оширилмади, қизиб олиш машғулотларини кўрдик холос. Кейин марказга қайтиб, биринчи ярим финалга тайёрландик. 




Маҳаллий вақт билан соат 21:00 ўйин бошланди. Икки мусобақада дебют қилган биринчи ўзбекистонлик бўлибман. 2018 йил катталар ўртасидаги ЖЧда фотомухбир сифатида дебют қилган биринчи ОАВ вакили бўлгандим. Ўшанда устоз Анвар Илёсов ҳам қатнашганлар ва кеча мен клублар ўртасидаги ЖЧда ишлаш бахтига эришган илк ўзбекистонлик бўлдим. 




"Ал Аҳли" мухлислари ҳақида хабарим бор эди, лекин уларни бунчалик даҳшатли ишқибозлик қилишларини жонли кўриб томим кетиб қолай деди. Уларнинг ҳайқириғи, қўшиқ айтишлари мағлубиятга учраб турган жамоасини қўллаб-қувватлаб туришини кўриб тан бердим. Стадионга 34 986 нафар мухлис кирди, шундан 30 000 нафари "Ал Аҳли" мухлислари эди. Саудияда жуда кўплаб мисрлик мигрантлар фаолият олиб боришади, ундан ташқари Қоҳирадан Жиддага етиб келиш ҳам муаммо эмас. Агар жамоа финалга чиққанида Жиддага мамлакатдаги барча мисрликларни тўпланишини кутиш мумкин бўларди. 



Учрашувни Месси ҳамда Мбаппе ўртасида кечган ЖЧ-2022 финалини бошқарган польшалик Шимон Марциняк бошқарди, қизиғи кечаги учрашув ва 1 йил аввалги финал ўртасидаги вақт роппа-роса роса 365 кунни ташкил қилди. Биринчи бўлимда "Ал Аҳли" бразилияликларни қамал қилди. Лекин гол урадиган ҳужумчи бўлмади. Ўз пайтида "Ювентус" учун анча қимматга тушган аммо "А Серия"да ўйнаб кета олмаган Фелипе Мелонинг 40 ёшида кўрсатган ўйинини кўриб, ўзимизнинг ёш ҳимоячиларнинг кулгили хатоларини кўз олдимга келтирдим. Анчадан бери майдонда бундай "дух" ва кучга эга марказий ҳимоячини кўрмагандим. Иккинчи бўлимда Марсело ўз ишини қилди. Қанотдан ҳужум қилди ва жарима майдончаси ичида йиқитилди, ҳакам эса иккиланмай пенальти белгилади. Аввалига Мело тўпни қўлга олди кейин ўз ихтиёри билан уни Ариас Жонга берди. 21 рақам эгаси нуқтадан адашмади. Мана шу голни кутиб турган Диниз Фернандо финалга чиқишига ишонди шекилли бир йўла уч футболчисини захирага олди, Гансо, Кено ва Марсело ўз ўринларини Кенниди, Барбоса ҳамда Лимага бўшатиб бердилар. Жон Кеннидига ҳавас кетида бу исм қўйилганми билмадим, лекин у ўз ишини қилди. 90-дақиқада Кенниди ҳимоядаги хатодан фойдаланиб ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди. Бу футболчи 1:1 ҳисобида якунига етган ўйин қаҳрамони бўлган. 99-дақиқада якунда жамоасининг ғалабасига сабабчи бўлган гол муаллифи бўлиши билан бирга, 101-дақиқада қизил карточка ҳам олади. Афсуски мазкур баҳсда жамоаси мағлубиятга учраса ўзини ўлдиришини айтган аргентиналик ёш мухлис, "Бока Хуниорс" мағлубиятидан кейин ўз сўзида турган.



Фелипе Мело икки карра "Либертадорес" Кубоги соҳиби, у 1983 йилда таваллуд топган.



Марселона бу кубокни 4 маротаба ютган. У "Реал Мадрид" сафида ўзи ўйнаган барча финалларда ғалаба қозонган.




"Ал Аҳли" футболчилари мағлубиятдан қўрқмасалар ҳам бўлар экан. Гап шундаки, деярли битта мухлис уларни сўкганини, ҳақорат қилганини кўрмадим. Бари қўллаяпти. Бунга жавобан улар ҳурмат билан улардан ўз узрларини сўраяптилар. Айрим чалғиган "Ал Аҳли" мухлислари Марселодан футболкасини сўраб унга финалда омад тиладилар. Ўйиндан кейин яна ишга шўнғидик, ижодни соғинибман. Буни ҳам ўзига яраша хумори бор. Одамларга исботлайдиган нарсам қолмади, ўз йўлимни топдим. Ёшим ҳам энди кичкина эмас. Орзуларим бироз ўзгарди, энди шогирдларимни баъзи ўйинларини ВИПда ўтириб кўришдан ташқари, катта катта мусобақаларда уларни суратга олиб туришни хоҳлаб қолдим.


Мени хурсанд қилаётган нарса, Ўзбекистонданман деган жавобга, энди - Покистон, деб қайта савол беришмаяпти. Авваллари Ўзбекистон қаердалигини тушунтиргунча анча вақт кетарди. Билдимки, Ўзбекистонни энди яхши танишяпти.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика