Миср терма жамоаси мураббийи: "Салоҳ соврин ютмаса, "Ливерпуль"ни тарк этади"

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2018, 11:43
Миср терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре сўзларига кўра, "Ливерпуль"нинг мисрлик ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум соврин ютмаса жамоани тарк этиши мумкин.

"Салоҳ агар "Ливерпуль" билан соврин ютмаса, келаси мавсум бошқа жамоага ўтиши мумкин. Юрген Клопп буни тушуниб турибди, шу сабабли жамоа соврин қўлга киритиш учун бор кучини ишга солмоқда" - дейди Агирре.

Салоҳ 2017 йилда "Рома"дан "Ливерпуль"га ўтган эди. Мисрлик футболчи ўтган мавсум инглиз жамоаси билан Чемпионлар лигаси финалигача борди ва ҳал қилувчи баҳсда "Реал"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 101 Great Goals

Сўнгги янгиликлар

Барча ›