UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  8

Миржамол Қосимов ва ОЧЛдаги бошқа дебютантлар Янгиликлар

Миржамол Қосимов ва ОЧЛдаги бошқа дебютантлар

Ўзбекистон чемпиони “Бунёдкор” кеча Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” клубини қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган паллада “Бунёдкор” сафида ўзгариш бўлди. Ўйин давомида фаол ҳаракат қилиб, битта голга муаллифлик қилган Воҳид Шодиев ўз ўрнини 18 ёш футболчи Миржамол Қосимовга бўшатиб берди.

Айнан “Ал-Фатҳ”га қарши баҳс Миржамол Қосимовнинг Осиё Чемпионлар лигасидаги дебют учрашуви сифатида тарихда қолди. Эътиборлиси, Миржамолни қўшиб ҳисоблаганда “Бунёдкор” жамоаси билан ОЧЛда дебют қилган футболчилар сони 31 нафарга етди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 44-рақамли футболчи “Бунёдкор” тарихида ОЧЛда дебют учрашувини ўтказган энг ёш футболчи бўлиб олди.

2014 йилги мавсумга катта ўзгаришлар билан кириб келган “Бунёдкор” сафида бу йил ОЧЛда жами олти нафар футболчи дебют қилди. Булар – Воҳид Шодиев, Сардор Собирхўжаев, Бобиржон Акбаров, Акбар Тўраев, Ҳасан Асқаров ва Миржамол Қосимов.

2008 йилги турнирда “Бунёдкор” сафида жами 13 нафар футболчи ОЧЛдаги дебютларини нишонлашган.

Қуйидаги жадвалда “Бунёдкор” билан Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида дебют учрашувини ўтказган футболчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Футболчи

Туғилган санаси

Дебют учрашуви

1 Миржамол Қосимов 24.09.1995 2014. “Бунёдкор” – “Ал-Фатҳ” 3:2 (С.Арабистони)
2 Ҳасан Асқаров 17.04.1994 2014. “Фулад” (Эрон) – “Бунёдкор” 1:0
3 Акбар Тўраев 27.08.1989 2014. “Фулад” (Эрон) – “Бунёдкор” 1:0
4 Бобиржон Акбаров 14.02.1989 2014. “Ал-Фатҳ” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 0:0
5 Сардор Собирхўжаев 06.11.1994 2014. “Ал-Фатҳ” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 0:0
6 Воҳид Шодиев 09.11.1986 2014. “Ал-Фатҳ” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 0:0
7 Сардор Рашидов 14.06.1991 2013. “Бунёдкор” – “Бейцзин Гоань” 0:0 (Хитой)
8 Дилшод Жўраев 21.04.1992 2012. “Ульсан Хёндэ” (Ж.Корея) – “Бунёдкор” 2:0
9 Алибобо Раҳматуллаев 08.02.1991 2012. “Аделида Юнайтед” (Австралия) – “Бунёдкор” 0:0
10 Артём Филипосян 06.01.1988 2012. “Поханг Стилерз” (Ж.Корея) – “Бунёдкор” 0:2
11 Лутфулла Тўраев 30.03.1988 2012. “Бунёдкор” – “Аделаида Юнайтед” 1:2 (Австралия)
12 Жавлон Иброхимов 10.12.1990 2011. “Бунёдкор” – “Пирузи” (Эрон) 0:0
13 Акмал Шораҳмедов 10.05.1986 2011. “Бунёдкор” – “Ал-Иттиҳод” 0:1 (С.Арабистони)
14 Яннис Мандзукас 08.05.1984 2011. “Ал-Ваҳда” (БАА) – “Бунёдкор” 1:1
15 Александр Ковалёв 24.09.1986 2010. “Ал-Ваҳда” (БАА) – “Бунёдкор” 1:2
16 Анвар Раҳимов 20.02.1988 2010. “Ал-Ваҳда” (БАА) – “Бунёдкор” 1:2
17 Камолиддин Мурзоев 17.02.1987 2009. “Бунёдкор” – “Поханг Стилерз” (Ж.Корея) 3:1
18 Руслан Мельзиддинов 26.03.1985 2009. “Бунёдкор” – “Сепаҳон” (Эрон) 2:2
19 Баҳодир Пардаев 26.04.1987 2008. “Бунёдкор” – “Аделаида Юнайтед” (Австралия) 1:0
20 Шавкат Раимқулов 07.05.1984 2008. “Сепаҳон” (Эрон) – “Бунёдкор” 1:1
21 Хайрулла Каримов 22.04.1978 2008. “Бунёдкор” – “Сепаҳон” (Эрон) 2:0
22 Анвар Ражабов 23.01.1988 2008. “Бунёдкор” – “Сепаҳон” (Эрон) 2:0
23 Саҳоб Жўраев 19.01.1987 2008. “Бунёдкор” – “Сепаҳон” (Эрон) 2:0
24 Муроджон Зухуров 23.02.1983 2008. “Бунёдкор” – “Сепаҳон” (Эрон) 2:0
25 Шавкат Саломов 13.11.1985 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
26 Сергей Лушан 14.06.1973 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
27 Азизбек Ҳайдаров 08.07.1985 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
28 Виктор Карпенко 07.09.1977 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
29 Александр Хвостунов 09.01.1974 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
30 Улуғбек Бақоев 28.11.1978 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
31 Павел Бугало 21.08.1974 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0

Баҳодир Мирзаев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика