UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  0 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  11 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  3 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Миржалол Қосимов: "Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат"

Ўзбекистон - БАА учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимов иштирок этди.
"Аввало бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Табиийки бугун ғалаба қозонишни ният қилган эдик. Биринчи бўлимда бир нечта қулай вазиятлар бўлди, аммо... Сен урмасанг, сенга уришади. Иккинчи бўлимда эса оддий вазиятларда рақибга ташаббусни топшириб қўйдик. Голни ҳам йўқ жойдан ўтказиб юбордик. Футболни алдаб бўлмайди", - дейди Миржалол Қосимов.

- Ўзингиз ва футболчиларни обрўси уччун ҳам Марказга жиддий талаб қўйсангиз бўлмайдими. Ливанга учта гол урганимизда биз ЖЧда бўлар эдик. Аммо майдоннинг аҳволи бунга йўл қўймади. Бугун ҳам бу ҳолат Ҳасанов ва Жепаровга жуда кўп панд берди. Анзурни касал дейишди, битта вакилимизни юбориб самолетга ўтказиб учириб олиб келса бўларди-ку!? Бу ерда мухлис буни билмайди, ўзингизни ва йигитларнинг меҳнати ҳавога учаётгани қоляпти холос.
- Албатта, ўйин бўлса яхши бўларди. Майдонга келсак панд берди, аммо БАА ҳам шу майдонда ўйнади. Аслида тома-тома кўл бўлур деб шунга айтишади.

- Вохид Шодиев бугун ўз зиммасига юклатилган вазифани бажарди деб ўйлайсизми, Нагаев эса ўйинни кучайтира олди?
- Шодиев бундан ҳам кучли ўйнай олади. Бугун рақиб имкон берганича ўйнади. Яна ўша гап қайтиб келади, чемпионат ҳали бошланмади. Нагаевнинг чиқиши эса жисмонан толиққан рақибга қарши ўйинни жонлантира олди. Кеча иккинчи бўлимда ўзгариш бўлиб ўтиши ҳақида айтганимда, шуни назарда тутган эдим. Тўхтахўжаевни четлатилиши ҳам қарши ҳужумга таянишимизга мажбур қилди.

- Эндиги режалар қандай, май ойида бўлиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви ҳам бўлмаслиги мумкин экан?
- Нима бўлган тақдирда ҳам май ойида Тошкентда ўйнашимиз керак. Сафарга чиқишга таклифлар бор. Аммо мақсад ўз майдонимизда тўп тепиш.

- Жепаров сиз каби бурчакдан тўпни дарвоза тўрига жойлашни мақсад қиляпти. Аммо ўхшмаяпти...
- Бу ҳақда Жепаровга кўрсатмани мен бераман. Ундан ташқари бўйдор футболчиларимиз ҳам у етказиб берган тўпга тўғри чиқиши керак. Бу борада муаммо бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика