Мирослав Клозе "Лацио" билан янги битимга имзо чекди

2 май 2014, 23:14
Италиянинг "Лацио" жамоаси клуб ҳужумчиси Мирослав Клозе билан янги шартномага имзо чекишди.

"Мен жуда хурсандман. Клуб билан шартномамни яна бир йилга узайтирдим. Бундай жамоанинг катта мақсадлари йўлида бор куч-ғайратларимни ишга соламан", - деб айтиб ўтди Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе.


Манба: soccer.ru