UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  3 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3

Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“ Янгиликлар

Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“

Пролиганинг 10-тури доирасида “ФарДУ“ - "Олимпик" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мирко Еличич ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз яхши ўйин кўрсата олдик деб ўйлайман. Одамлар яхши футбол томоша қилиш учун келишди ва ўйин барчага ёқди деб ўйлайман. Биз шундай ўйнашда давом этмоқдамиз. Ёш йигитларимизнинг ҳаракатлари менга ёқди. Учрашувда бироз омадимиз келмади. Лекин мен ўйинимиздан қониқдим“.

- Жамоа стандарт вазиятлар борасида алоҳида ишлагани кўриниб турибди. Вазиятни голга айлантиришга нима етишмади?

- Футболчилар ёш ва баъзи вазиятларда уларга совуққонлик етишмайди. Баъзида бундай ҳолатларда гол уришни уддалашади, баъзида эса ўхшамайди. Омадга ҳам боғлиқ. Биз ҳар куни стандартлар устида ишлаймиз.

- Ёзги трансфер ойнаси учун жамоанинг режалари қандай?

- Ўзгаришлар катта бўлмайди. Яхши футболчиларимизни бошқа жамоаларга бера олмаймиз. Акс ҳолда уларнинг ўрнига бошқаларни топишимиз керак бўлади. Ҳозирги асосий вазифамиз ёшларни тарбиялаш. Молиявий имкониятларимиз ҳам катта эмас. Агар йигитларга катта жамоалардан таклифлар бўлса, албатта уларни берамиз. Уларни катта футболга тайёрлаб бериш мақсадимиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика