UZ

Сўнгги янгиликлар

23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  2 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  0 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  4 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  13 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  8 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  1 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  12 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  3

Миржалол Қосимовни табриклаймиз! Янгиликлар

Миржалол Қосимовни табриклаймиз!

Бугун "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг туғилган куни.

Ўзбек футболининг тирик афсонаси, 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 4 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, Россия чемпиони, Россия чемпионати кумуш медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони, Ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони, Ўзбекистон чемпионати тўпурари, Ўзбекистоннинг 4 карра энг яхши футболчиси бўлган Миржалол Қосимов бугун 48 ёшга тўлди.

Миржалол Қўшоқович мураббий сифатида 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, 2 марта ОЧЛ ярим финалчиси, 2012 йил Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган.

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган мураббий, Шуҳрат медали соҳиби, Ўзбекистон ифтихори, Фидокорона хизматлари учун орденлари билан тақдирланган.

Шу ўринда биз Қосимовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.


Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика