UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  4 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  130 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Динамо" - ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қизиқарли ўйин кутгандик. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Биринчи бўлимда иккита қулай вазиятга эга бўлдик. "Динамо"ни ўрганиб чиқиб қарши ҳужумларда яхши ўйнашини билардик. Ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик, лекин уддасидан чиқмадик. Ўтган ўйинда ҳам тўп кирита олмагандик, бугун ҳам шундай бўлди. "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун бу жамоа яхши ҳимояланди.

- Турнир жадвалида жуда зич ҳолат юзага келган. Шу ҳақда фикрингиз?

- Ҳали ҳаммаси олдинда. Буёғига ҳар бир очко учун шундай шиддат кечади. Навбатчи ўйинлар умуман қолмади. Суперлигада 7та жамоа билан 9та жамоа ажралиб қолди. Кимдир қуйида жон сақлаш учун, кимдир юқорида чемпионлик учун ҳаракат қиляпти. Бизда ҳам ўйинлар кўп ва тўхтаб қолмаймиз.

- ОКМК бу мавсум бир неча бор камбэк амалга оширди. Бугун ҳам шунга яқиндек кўринди.

- Футболда гол уриш ўйин ўзгаришига сабаб бўлади. Лекин зич ҳимояни ёриб ўтиш осон эмас. "Динамо" гол ургач зич ҳимояга ўтди, бу эса бизга муаммолар келтирди.

- Узоқ муддатдан кейин Сардор Мирзаев ўйин қайдномасига киритилди. У қачон майдонга тушади?

- Сардор Мирзаев оғир жароҳатдан сўнг тикланишга мажбур бўлди. Жароҳатдан тузалиб бирданига ўйнаб кетиш осон эмас. Барибир мияда озроқ қўрқув бўлади. Футбол курашли ўйин. Мирзаевда тажриба катта ва у жамоамиздаги ёшларга яхши ўрнак бўлиб келяпти.

- Ҳозирги турнир жадвали футболимиз даражаси яхши дейишга асос бўлади, тўғрими?

- Ким айтди ёмон деб. Бир гапни айтаман, четдан келаётган кўп легионерлар Ўзбекистонда пиёда юриб футбол ўйнайман деб ўйлайди. Лекин кўряпмизки, ҳамма югуряпти. Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди. Бу ҳам чемпионатиммиз даражасидан. Ўз футболимизни асло пастга уришимиз керак эмас.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика