UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  0 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  25 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  4 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  31 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  4 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  32

Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида Янгиликлар

Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

АГМК жамоаси кеча Туркия йиғини доирасидан ўрин олган биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Россиянинг "Волга" клубига қарши кечган баҳсда олмалиқликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Албатта, бундай ўйинларда натижа охирги даражали ҳисобланади. Мураббийлар жамоанинг ҳолати, хато ва камчиликларни кўриб олишга ҳаракат қилишади. Янги футболчилар синовдан ўтказилади. АГМК устози Миржалол Қосимов ҳам фикримизга қўшилган ҳолда айрим саволларимизга жавоб бериб ўтди. 

"Бу йиғинларда натижага эътибор бериш керак эмас. Жисмонан тайёргарлик яхши даражага чиқиши муҳим. Эрталаб ҳам машғулот бўлди. Чарчоқ аломатида футболчиларнинг ҳаракатини текшириб олиш, қолаверса, жамоага қўшилган янги футболчиларни бир-бири билан тушуниб олиши каби жараёнлардан ўтишимиз лозим. Мақсадимиз – чемпионат баҳсларига жисмонан тайёр ҳолда етиб бориш", – дея гап бошлади Миржалол Қосимов.



- Жамоага таклиф қилинган легионерларнинг қайси ҳислатлари маъқул келди? Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз...

- Ҳимояни кучайтиришимиз керак. Анзур Исмоилов ва Сардор Раҳмонов бор. Олдинда Суперлига, Кубок ва ОЧЛ ўйинларида иштирок этамиз. Чемпионат узоқ, ҳар бир позицияга 2 тадан футболчи бўлиши керак. Шунинг учун ҳам тунислик футболчини таклиф қилдик, грузиялик қанот ярим ҳимоячини олдик. Улар биринчи маротаба майдонга тушишди. Вақт кўрсатади, бу ўйин билан хулоса қилиб бўлмайди. Иложи борича жамоани жисмонан тайёрлаяпмиз. 

- Йиғин давомида яна янги номлар келиши мумкинми?

- Яна битта жойимиз бор. Вақтимиз кўп қолмади. 15 февралда трансфер ойнаси ёпилади. Бир нечта ўйинлар ўтказамиз, жиддий ҳозирлик кўришимиз керак. 



- Ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар босқичма-босқич кучайиб борадими?

- Қозоғистон, "Металлист", Молдова жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Шу ўйинлар орқали тайёргарлик кўрамиз. 

- Шаҳбоз Беғамовнинг кетиши жамоани яъни коллективни кучсизлантирдими? 

- Ҳаёт шундай. Ўзининг қарори, биз кетказмадик. Хайрлашди, ёмон тарафи йўқ. Биздан яхшироқ жой бўлса, ўйинчиларни ҳам ушлаб ўтирмаймиз. 

- Жамоа ўйинларни "Жар" стадионида ўтказадими?

- Мақсадимиз – АГМК майдони чими, прожекторларини янгилаш. Раҳбаримиз катта ёрдам беряпти, эътибор қаратмоқда. Уларга миннатдорчилик билдираман. Стадионга келган одамлар чиройли ўйин кўришни, ишдан ташқари ҳордиқ чиқаришни истайди. Майдоннинг сифати яхши бўлишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Раҳбаримиз шунча ишлари бўлса ҳам футболга эътиборсиз эмаслар. 

- Виталий Денисовнинг келиши рақобатни оширдими?

- Ўтган йили ҳам айтгандим. Кимлигидан қатъи назар, ёшми ёки тажрибалими, рақобат бўлиши лозим. Тайёргарлик, машғулотларга бошқача ёндашади. Ўсишга эришади, нафақат ўзига, балки жамоага катта фойда келтиради. Рақобат бўлмаса қийин. Чунки ўтган йили Шоҳруҳ Гадоевни Акрам Комиловнинг позициясида ўйнатгандим. Жароҳатлар, карточкалар бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Шу боис ҳар бир позицияда 2 тадан футболчи бўлиши тарафдориман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика