UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  1 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  4 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  6 19:59Мбаппе Франция термасига қайтмоқда  4 19:35"Рома" собиқ футболчиси: "Асосий таркибда Шомуродов эмас, Довбик ўйнаши керак"  20 19:00Киммих "Бавария" билан шартномасини узайтирди  1 18:28Беньямин Шешко "Барселона" эътиборига тушди  7 18:02"Ливерпуль" ёзда Хави Симонсни ўз таркибига қўшиб олмоқчи  1 17:38"Goal" талқинига кўра "Барса" ва "Реал" — ЕЧЛ асосий фаворитлари  49 17:15Ўзбекистон кубоги. "Дизак" "Гулистон" устидан ишончли ғалабага эришди  1 16:46"Юве" "Фиорентина" билан муваффақиятсизликка учраган тақдирда Моттани истеъфога чиқариши мумкин. Манчини ўринбосарлик учун асосий номзод  3 16:16Аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Севинч" ОКМК-W'ни йирик ҳисобда таслим этди  0 15:27Ўзбекистон U-23 ҳамда ёшлар терма жамоасининг Хитой ва Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган таркиби маълум  13 15:20Суперлига. "Бухоро" — "Бунёдкор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади  8 15:00Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"  19

Миржалол Қосимов: "Танаффусда футболчиларга бу ерга шунчаки келмаганимизни таъкидладим" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Танаффусда футболчиларга бу ерга шунчаки келмаганимизни таъкидладим"

"Ал Ҳилол" - АГМК (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдирди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Бугунги ўйин жуда ҳам қизиқарли бўлди. Ҳар икки жамоа майдонга ғалаба учун тушди, шунга яраша ҳаракатланди. Менимча, бугунги футбол четдан қараганда ҳам томошабоп бўлди. АГМК учун бугунги баҳс тарихий бўлди. Жамоамиз илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнади. "Ал Ҳилол" билан сафарда ўйнаш нафақат биз учун, балки исталган жамоага катта қийинчилик туғдиради. Мен футболчиларим билан фахрланаман. Биз бу мусобақага шунчаки келмаганмиз. Кеча айтиб ўтганимдек, гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг кимлар кейинги босқичга чиққани маълум бўлади. Биз қўлимиздан келганича ва имкон қадар ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, ғалаба учун майдонга тушамиз ҳамда мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз".

- "Ал Ҳилол" нафақат Саудиянинг, балки Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Гуруҳда эса "Ал Ҳилол"дан ташқари "Шабаб Ал Аҳли" сингари кучли жамоалар йиғилган. Шундан келиб чиқиб, жамоанинг келгуси ўйинлардаги тайёргарлиги қандай бўлади?

- Ҳар 3 кунда ўйин ўтказилади. Ҳозирда энг кераклигиси бу футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаб олиш. Ҳозир муқаддас Рамазон ойи. Шу боисдан ҳам ўйинлар кечки вақтга қўйилган. Лекин бу жиҳатлар баҳона бўлиши керак эмас. Айни дам жамоанинг жисмоний ҳолатини ўйиндан-ўйинга тезроқ тиклаб олиш муҳим. 


- "Ал Ҳилол"нинг камчиликлари қай тариқа топдингиз ва уларнинг камчилиги ҳақида гапириб ўтсангиз. Шунингдек, жамоангизни иккинчи бўлимга қандай тайёрладингиз?

- Оддий. Жамоамиз ОЧЛ гуруҳ босқичида илк бор ўйнамоқда ва кўплаб футболчилар учун мазкур мусобақа илк нуфузли турнир. Шу боисдан ҳам уларда ҳис-ҳаяжон бўлиши нормал ҳолат. Биринчи бўлимдаги дастлабки 20 дақиқа жамоа ёмон ҳаракат қилмади. Танаффусда футболчиларга биз бу мусобақага шунчаки келмаганимизни таъкидладим. Биринчи навбатда футболчилар ўз ўйинларидан роҳатланиши ва мухлислар учун ўйнаши лозим. Биринчи таймга қараганда иккинчи бўлимда анча эркин ва хотиржам ўйнашди ҳамда бу ўз натижасини берди. Рақиб камчиликлари ҳақида гапириш эса мени одатимга зид. Мен ҳеч қачон рақиб жамоанинг муаммо ёки камчиликлари ҳақида оммага гапирмаганман ва қоидамга ҳозир ҳам амал қиламан. Ташқаридан туриб гапириш осон.


- Бугун гуруҳда дуранг натижалари қайд этилди. Келгуси ўйинларда натижалар қандай бўлади, деб ўйлайсиз?

- Натижа борасида ҳам ҳеч қачон башорат қилмаганман. Биз доим ғалаба учун майдонга чиқамиз ва Аллоҳ бергани бўлади. Агарда натижаларни аввалдан билганимда, бу ерда ўтирмаган бўлардим. Ҳаммасини ўйинлар кўрсатади. Учрашувдан аввал эса яхши ният қилиб, бўлажак беллашувларга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва чиройли ўйнаб, фақат ғалаба учун интиламиз.  

Рейтинг: +91   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика