UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  2 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:40Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  20 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  9 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  15 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Миржалол Қосимов: "Сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.


- Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Энг асосийси - натижага эришдик. Қолаверса, тезкор, қарши ҳужумларга бой қизиқарли ўйин бўлди. Албатта, "Олимпик"ка қарши ўйнаш осон эмас. Таркибда яхши футболчилар йиғилган. Жамоа бизга яхши қийинчиликлар туғдиришди, айниқса, иккинчи бўлим охирларида. Биз ҳам сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик. Чунки "Бунёдкор"га қарши ўйинда сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабадан маҳрум бўлгандик. Клуб раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман. Улар бизга нейтрал майдонни тақдим қилиб, ўз майдонимизни чиройли чим билан, яхши ёриткичлар билан таъминлаб беришди. Шу сабабли уларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бундай майдонда биз бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Шу орқали биз ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз. 

- Таркибда Акрамжон Комилов ҳамда Виталий Денисов каби чап қанот ҳимоячилари турганда Шоҳруҳ Гадоев ушбу нуқтада ўйнади.

- Бундай ишни қилишни ўтган йили бошлаганмиз. У ҳимоядан тезда ҳужумга ўта олади. Кутилмаган вазиятлар яратишга қодир. Шу сабабли Гадоевни ҳимояда ўйинга туширдим. Комилов операция қилинган. Шу сабабли унинг тикланиши учун вақт керак. Энди қўл остимиздаги футболчилардан фойдаланишга мажбурмиз. 

- Сиаваш Ҳақназарийнинг майдонга туширилмагани сабаби ротациями ёки унинг жароҳати борми?

- Кичик жароҳати бор. Унинг катталашмаслиги учун қайдномада бўлса-да, уни майдонга туширмадик. Ҳали олдимизда ўйинлар кўп. Агарда бу сўнгги ўйин бўлганида ҳам бошқа гап бўларди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика