UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  5 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  8 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110

Миржалол Қосимов: "Қилинган меҳнатларга "нуқта" қўйишса алам қиларкан" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Қилинган меҳнатларга "нуқта" қўйишса алам қиларкан"

Суперлиганинг 8-тур доирасидаги "Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов ва ўйинда энг яхши бўлган Мурод Зуҳуров иштирок этишди.

- Нима бўлганда ҳам "Бунёдкор" охиригача курашади. Наманганда гарчи мағлубиятга лойиқ бўлмасакда ютқаздик. Бугун ҳам ўзига хос дерби бўлди. Очиқ ўйин ва чиройли комбинацияларга бой беллашув гувоҳига айландик. Голга тортадиган вазиятлар ҳам кўп бўлди. Стадионга келган мухлисларга раҳмат. Албатта ўз футболчиларимга ҳам ташаккур. Натижа? Шунча қилинган меҳнатларга "нуқта" қўйиб қўйишса алам қиларкан.

Ҳеч қандай пенальти йўқ эди. Буни хатто мен ўтирган жойимдан кўрдим. Ҳамма инсоф берсин!

- Гол урилгач жамоа ўйинни бироз бўшаштириб қўйди...
- Қўшиламан, шу хато бўлди. Футболда доимо охиригача курашиш керак. Бир зум ҳам диққатни йўқотмаслик лозим. Футболчилар руҳан таблодаги ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳам ўйнашни бошлашди. Мен ҳар доим такрорлаганимдек, бу каби ўйинлар, мағлубиятлар бизни янада кучли қилади.


Мурод Зуҳуров: Бугунги баҳс қийин бўлишини олдиндан билардик. Мухлисларга раҳмат. "Бунёдкор" ғалаба қозониш учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Аммо ҳамма нарса бизнинг ҳаракатга боғлиқ эмаскан.

- Буёғига ҳар бир Суперлига ўйинларидан олдин алоҳида пенальти қайтариш борасида янада кўпроқ ишлаш керакмикан? Чунки "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгилаш одатга айланмоқда...
- Шуғулланиш керак, ҳаракат қилиш керак. Балки ростанам пенальти бўйича ҳам алоҳида шуғулланиш керакдир. Иккинчи пенальти йўқ эди. Анвар Ғофуров коптокни тепиб юборди. Биз ҳеч нарса дея олмаймиз. Ҳозир гапириб ҳам бўлмайди. Буни энди ПФЛ ҳал қилади.

Рейтинг: +120   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика