UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  2 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

Миржалол Қосимов: "ОЧЛнинг ушбу мавсуми биз учун жуда катта тажриба бўлди. Эртанги ўйиндан олдин ҳеч қандай қўрқув йўқ" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "ОЧЛнинг ушбу мавсуми биз учун жуда катта тажриба бўлди. Эртанги ўйиндан олдин ҳеч қандай қўрқув йўқ"

Осиё Чемпионлар Лигаси олтинчи туридан ўрин олган "Эйр Форс" – ОКМК учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва футболчи Сардор Раҳмонов матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жамоангизни эртанги ўйинга қандай тайёрладингиз? Бу учрашув ушбу мавсумдаги ОЧЛдаги сўнгги ўйинингиз бўлади...

- Ҳа, бу биз учун охирги ўйин. Миллий чемпионатимиз ҳам якунланди. Эртага ушбу ўйинда майдонга тушиб, мавсумни тугатиб қўямиз. ОЧЛнинг ушбу мавсуми биз учун жуда катта тажриба бўлди.

- Сардор Раҳмоновга савол бермоқчи эди. Эртанги учрашувга қандай тайёргарлик кўрдингиз? Ушбу ўйин ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз...

- Мураббийимиз таъкидлаганидек, эртанги ўйин биз учун мавсумдаги охиргиси. Эртага мавсумни яхши тугатиб қўйишга ҳаракат қиламиз.

- Авваллари ўзбек клублари ОЧЛ баҳсларида муваффақиятли қатнашиб келишган. Ҳозирга келиб эса учта ўзбек клубининг кейинги босқичга чиқиши сўроқ остида, ОКМКнинг эса аллақачон гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлди. Ўзбек клубларининг ҳозирги ҳолати ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Менимча, вазият ёмон эмас. Ўзбек клубларининг тўрттаси ОЧЛ баҳсларида иштирок этмоқда. Шунинг ўзи ниманидир англатади. Авваллари икки жамоа гуруҳдан чиқар эди. Ҳозир эса энг яхши учта иккинчи ўриндаги жамоа кейинги босқичга чиқади. Бизнинг учта жамоамизда ҳам кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият бор.

- "Ал Иттиҳод"га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилдингиз. Афсуски, ҳисоб сизнинг фойдангизга бўлмади, аммо сиз қўллаган тактика яхши иш берди. Саудия Арабистонининг кучли клубига қарши яхши ҳаракат қилдингиз, аммо "Сепахон"га 9:0 ҳисобида имконият бой берилди. Бунга сабаб нима эди?

- Шунинг учун ҳам футболни бутун дунёда яхши кўришади. Тўғрисини айтсам, Эрондаги учрашувда бизнинг кунимиз эмасди. Бундан ташқари, баъзи муаммолар бор эди. Қизил карточкани ҳам таъкидлаш керак. ЖЧ-2014 даги Бразилия ва Германия ўйинини эсга олишимиз мумкин. Масалан, "Ал Ҳилол" ҳам ўз ўйинида 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин, бу футбол. Бу ҳам ўзига яраша натижа. Агар биз ОЧЛга чиқмаганимизда, бу саволлар умуман бўлмасди. Футболда кутилмаганда жароҳатлар пайдо бўлади. Бу ҳам бир сабаб. Лекин "Ал Иттиҳод"га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилдик. Йигитларим ҳам яхши ўйин кўрсатишди.

- Эртанги ўйин борасида қанақадир қўрқувлар борми. Ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Гуруҳга жуда кучли жамоалар йиғилган. "Эйр Форс" жамоасини ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқамиз. Қўрқув йўқ, агар қўрқув бўлганда футбол ўйнамасдик. Эртага имкон қадар ҳаракат қиламиз. Бир кун олдин оғир ўйин ўтказдик, узоқ йўл босиб келдик. Бундан ташқари, жароҳатланган ўйинчилар бор. Шунга қарамай, биз яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳеч қандай қўрқув йўқ. 

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика