UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  0 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1

Миржалол Қосимов: "Жамоамиз ҳозирги пайтда мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Жамоамиз ҳозирги пайтда мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Миржалол Қўшоқович, бугунги ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бунгача охирги марта 13 март куни расмий учрашувда "Бунёдкор"га қарши майдонга тушгандик. Шундан сўнг орадан уч ой ўтиб яна ўйин ўтказдик. Оғир ўйин бўлди. Биринчидан, меҳмонда тўп тепдик. Иккинчидан, карантин барибир ўз таъсирини кўрсатди. Шунга қарамай йигитларга раҳмат, жамоам мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди. Шу темпда давом этсак, ўйиндан ўйинга янада яхшироқ бўлиб борамиз. Шу ўринда жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- Орадан 11 йил ўтиб АГМК Навоийда ғалаба қозонди. Бу статистикадан хабарингиз бормиди? 

- Футболда ҳамма ўз ишини қилгани маъқул. Менинг вазифам жамоани бўлажак баҳсларга тайёрлаш. Журналистларнинг иши эса рақамларни ҳисоблаш ва статистика юритиш. Шу боис доим ҳам статистикани кузатиб бора олмайман. Сиз айтган маълумотдан эса тўғриси хабарим йўқ эди. Лекин барибир эшитиш ёқимли бўлди. 


- АГМК рақибга нисбатан кўп жиҳатдан кучлироқ кўринди. Шунга қарамай фақат битта гол урди. Бу ҳақда фикрингиз? 

- Барибир қисқа фурсат ичида зўр тайёргарлик кўриш қийин. Аммо бугун ўйинни бошқара олдик. Вазиятлар яратишда давом этсак, ҳали яна голлар бўлади. Уч ой кучли ритмда футбол ўйналмагани барибир ўз таъсирини кўрсатади. Иккита чемпионат орасида одатда жамоалар бир ой ёки йигирма кун дам олишади. Ҳозир эса танаффус уч ойни ташкил этди ва бу жуда катта вақт.


- АГМКнинг бу йилги мақсади қандай? 

- Ҳар бир учрашувда майдонга тушиб жанговор ўйин кўрсатиш, ғалаба қозониш ва шу орқали олмалиқлик мухлисларни хурсанд қилиш.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика